Излаш
RUUZ

Жамият

Маданият вазирлигига санъаткорлар бўйича сенатор сўрови юборилди

Бунга "Браво" вакили Аҳмад Темиров ва хонанда Воҳиджон Исоқовлар карантин қоидаларини бузиб тўй қилгани сабаб бўлган.

657views0replies
0

senat.uz

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Баҳтиёр Сайфуллаев Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборганини маълум қилди.  
Бунга бир неча санъаткорларнинг махсус комиссия талабларига зид равишда 30 кишидан ортиқ меҳмонларни йиғиб, карантин тартиб қоидаларга риоя этмаслиги сабаб бўлган.
“Табриклаш учун келган ўндан ортиқ санъаткорларимиз ҳамда юзга яқин меҳмонларнинг ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш нима эканлиги ёдларидан ҳам чиқиб кетганлигини тарқалган видео ва фотолардан яққол кўриниб турибди.
Аҳмад Темиров, Воҳиджон Исоқов ўрнатилган тартибда жаримага тортилганидан хабаримиз бор, бироқ бундай хатти-ҳаракатлар “тартиб қоидаларга зид равишда мана шундай тўй ўтказиб, белгиланган жаримани тўлаб кетиш билан осонгина қутулиш мумкин” деган нотўғри хулосалар шаклланшига сабаб бўлиши ёмон. Қолаверса, бундай тадбирлар касаллик тарқалишига олиб келмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди.
Ахир халқ кўз ўнгида юрган, санъат оламига даҳлдор одам бошқалардан кўра маданиятлироқ бўлиши, керак бўлса, жамиятидаги хайрли ишлар ва янгиликларни амалга оширишга кўпроқ ҳисса қўшиб, ёшларга ўрнак кўрсатиши керак эмасми?    
Бу каби кўра-била туриб тартиб-қоидани менсимай бузганлар фақатгина маълум бир миқдорда жарима тўлаш билан қутулиши етарли эмасдек, назаримда. Жамият қоидаларига, инсонлар ҳаётига бунчалар беписандалик билан қараш кўринмас душман билан олишиб жонларини фидо қилган юзлаб шифокору-ҳарбийларимиз, юртдошларимиз хотираси ва меҳнатларига нисбатан ҳам ҳурматсизлик деб баҳолашга лойиқ” дея ўз фикрларини билдирган сенатор.
Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилган ва мазкур масала Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Вохиджон Исоқов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига кўра жаримага тортилиб, унга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланганди.
657views0replies
0

Изоҳлар