Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этди

Ҳодиса «Информатика» дарси пайтида, дарс тугашига 15 дақиқа қолганида юз берган.

1445views0replies
0

ЎзА

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланишининг биринчи кунида, ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.  
Маълум қилиниишча, ҳодиса 3-соат, Информатика дарсида юз берган. Дарс тугашига 15 дақиқа қолганда ўқувчи ҳушидан кетган.
Мактаб директори ўринбосари Дилноза Ҳатамова дарс вақтида вафот этган 9-“В” синф ўқувчиси эрталаб мактабга келганида жуда яхши ҳолатда бўлгани шунингдек, тана ҳарорати ҳам жойида бўлганини маълум қилди. Барча ўқувчилар қаторида у ҳам антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган.
Шу куни “1-синф ўқувчиларини эмлаш учун мактабга келган Хаваслик” Қишлоқ врачлик пункти шифокорлари ҳушидан кетган ўқувчи қизга биринчи ёрдам кўрсатишган. Қизда ҳаёт учун ҳеч қандай белги кўринмаган бўлса-да, унга ўпка-юрак реанимациясини амалга оширилган. 15 дақиқалик реанимация ҳаракатидан кейин ҳам беморда ҳаёт белгилари тикланмаган. Бундан ташқари, ўқувчи қизга ташқи юрак массажи қилинган ва сунъий нафас бериб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо бу ҳам фойда бермаган.
Қайд этилишича, айни вақтда ўқувчи қизнинг тўсатдан вафот этиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан суриштирув ва экспертиза ишлари олиб бориляпти.
1445views0replies
0

Изоҳлар