Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда дронда олинган яширинча тасвирлар учун пул ундирмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

Ушбу ҳолат бўйича уларга жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан жаримага тортилган.

873views0replies
0

glavred.info

“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетанинг 2020 йил 17 сентябрь кунги сонида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг тергов бошқармаси терговчиси Шерзод Шодмоновнинг “Дрон ортида ташвиш турибди” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда баъзи фуқаролар дронларни ғаразли мақсадларда ишлатаётгани маълум қилинган.
Маълум қилинишича, фуқаро Ш. Аҳмедов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йилнинг бошида Тошкент шаҳридаги “Янгиобод” буюм бозоридан “Рhantom 4 pro” русумли учувчисиз учиш қурилмасини 2 млн. сўмга сотиб олиб, уйида сақлаган. Жорий йилда таниши Ф. Мамедов билан тил бириктириб, дрон воситасида яширинча тасвирга олиш ишларини амалга ошириб, кейин одамлардан пул ундиришни режалаштирган. Шу йилнинг 27 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент”(Шимолий) вокзали қаршисида жойлашган кафе яқинида икки ҳамтовоқ билан учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида суратга тушириш пайтида ушланди.
Тергов жараёнида тилга олинган шахслар учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномага эга эмаслиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан жарима жазоси тайинланди.
873views0replies
0

Изоҳлар