Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Бош вазирини табриклади

Ёсихидэ Суга Парламентда вакиллар палатасининг энг кўп овозини олиб, Япониянинг янги Бош вазири этиб сайланди.

735views0replies
0

Reuters

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 август куни Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ соғлиги ёмонлашгани сабабли ўзи эгаллаб турган лавозимидан кетишга қарор қилганди. Бугун, 16 сентябрь куни эса Парламентда вакиллар палатасининг энг кўп овозини олган Ёсихидэ Суга Япониянинг янги Бош вазири этиб сайланди.
735views0replies
0

Изоҳлар