Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Тошкентдаги бекатда аёлга мушт туширган эркак” ҳолати тафсилотлари маълум қилинди — видео

Номаълум шахс сабабсиз аёлнинг ёнига келиб бир неча бор унинг боши ва юзига урган.

1143views0replies
0

Скриншот

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати интернетда “Евгения Селиванова” исмли фойдаланувчи эълон қилган постда Евгения К. исмли фуқаро номаълум шахс томонидан калтаклангани ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрилмагани ҳақидаги хабарлар бўйича маълумот берди.  
Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса 11 сентябрь куни тахминан соат 16.00 да Учтепа тумани Г-9 “а” кварталидаги жамоат транспорти бекати яқинида содир бўлган. Номаълум шахс сабабсиз аёлнинг ёнига келиб бир неча бор унинг боши ва юзига урган. Ҳодиса ҳақида фуқаролар яқин атрофда бўлган профилактика инспектори капитан Равшан Алимов ва патруль-пост хизмати ходимларига хабар беришган. Ходимлар воқеа жойига келиб ҳодиса иштирокчиларини Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимига бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотларини ҳужжатлаштириш учун олиб келишган. Шунингдек жабрланувчи 32 ёшли Евгения К.дан 102 рақамига қўнғироқлар келиб тушган.
ИИО ходимлари аниқлашича, аёлга ташланган киши маст ҳолатда бўлиб, нима учун бу ишни қилганини тушунтира олмаган. Мазкур шахс спиртли ичимлик таъсири остида маст эканлиги тиббиёт ходимлари томонидан тасдиқланди. Шунингдек суд-тиббий экспертиза ўтказилиб, унинг хулосасига кўра жабрланувчига енгил даражадаги бадан шикастлари етказилгани қайд этилди.
Айни вақтда айбланувчи маъмурий тартибда қўлга олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 1 қисми бўйича (“Безорилик”) жиноий иш қўзғатилиб, ҳужжатлар Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлимига йўналтирилди.
1143views0replies
0

Изоҳлар