Излаш
RUUZ

Коронавирус

Шайхонтоҳурда икки мактаб фаолияти COVID-19 туфайли тўхтатилди

СЭОМ маълумотига асосан ушбу мактаблар фаолияти маҳаллий Кенгаш қарори билан вақтинча тўхтатилди.

1014views0replies
0

Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги

Бугунги кунда барча ҳудудларда мактаб ўқитувчиларининг COVID-19 инфекциясига тест топшириш жараёни амалга оширилмоқда. 
Тест топшириш жараёнида натижалар мусбат чиқаётган ҳолатлар ҳам бор. 
Кеча Шайхонтоҳур тумани Санитария эпидемиологик осойишталик Марказининг маълумотига асосан, COVID-19 инфекцияси аниқланган ўқитувчилар фаолият юритаётган Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40- ва 262-сонли мактаблар фаолияти эҳтиёткорлик ҳамда хавфсизлик мақсадида маҳаллий Кенгаш қарори билан вақтинча тўхтатилди, дея хабар бермоқда ХТВ ахборот хизмати.
Карантинга олинган мактаблар дезинфекция ишлари амалга оширилганидан сўнг Маҳаллий кенгаш депутатлари қарори билан яна ўз фаолиятини тиклайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи билан мактабларни очилиши ҳамда ёпилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ваколати фақатгина Маҳаллий кенгаш депутатларига топширилган.
16 сентябрь ҳолатига республикада 2 550 та (25%) мактаб ўз фаолиятини анъанавий шаклда амалга оширмоқда.
Аввалроқ, депутат Дониёр Ғаниев Халқ таълими вазирлиги ақлли “юриш” қилиб, масъулиятни маҳаллий Кенгаш депутатларига юклаганини, маҳаллий Кенгашларнинг ошиб бораётган ваколати мактаблар очилиши бўйича тўғри қарор қабул қилишларига имкон беришини сўроқ остига қўйганди.
1014views0replies
0

Изоҳлар