Излаш
RUUZ

Коронавирус

Дезинфекция туннеллари ўрнига нима ўрнатилиши эълон қилинди

Республика махсус комиссияси ЖССТ тавсиясига асосланиб дезинфекция туннелларини тақиқлади.

1200views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилади.  
Унинг ўрнига корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда тиббий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади. 
Ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва  тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди.
1200views0replies
0

Изоҳлар