Технологиялар

Ўзкомназорат Telegram’да тарқалган зарарли файл ҳақида огоҳлантирди

Давлат инспекцияси фойдаланувчилардан номаълум файлларни очмасликни тавсия қилмоқда.

Ўзкомназорат Telegram’да тарқалган зарарли файл ҳақида огоҳлантирди
Фото:Telegram

Ўзкомназорат давлат инспекцияси хабарига кўра, сентябрь ойи бошида Telegram’даги каналлар ва гуруҳларда фотосурат файлига ўхшаш зарарли илова тарқалган.  

 

Фойдаланувчилар бу каби файлларни юклаб олиб ўрнатиши ва ушбу файл очилганидан кейин смартфон ёки компьютердаги маълумотлар ўғирлаб олиниши мумкинлиги, тизим ишламай қолиши ёки бошқа техник хатоликлар юз берган.

“SCR кенгайтмали файллар орқали турли дастурларни яратиш мумкин. Одатда, SCR файллар уларни яратган тегишли дастурнинг ижро қилувчи файл скриптлари ҳисобланади. SCR файлни очиш тизимда муайян буйруқлар рўйхатининг амалга оширилишига сабаб бўлади. Бундай буйруқлар файлда муайян тартибда жойлашади. SCR файлларининг аксарияти матнли формат шаклида сақланади. Уларни матн муҳаррирлари дастурлари ёки иловаларида очиш ва кўриш мумкин. Бундай файлларга ўзгартириш киритиш анча қийин, сабаби улар, кўпинча, қўшимча ва ўзгаришлардан ҳимояланган бўлади”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу турдаги файллар яратилганидан кейин троян туридаги зарарли вируслар ва бошқа зарарли дастурлар билан бирга ишлай олади. 

 

SCR файл очилганида, одатда, антивирус дастурларини кўп ҳолларда блоклаб қўядиган буйруқлар ишга тушади. Вирус ёзувини ўзгартирмаслик ҳимояси мавжудлиги ёки SCRда яширинган EXE-файл туфайли антивируслар, кўпинча, бундай дастурий таъминотни ўчира олмайди.

“SCR файли ичига жойлаштирилган троянлар ва вирусларни топиш ва ўчириш мушкул бўлгани сабабли ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар мазкур шаклдаги номаълум файлларни очмасликни тавсия қилади”, огоҳлантирган Ўзкомназорат.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ