Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонга $23,3 миллионлик мобил телефон импорт қилинган

Энг кўп Хитой, Вьетнам, Ҳиндистондан олиб келинган.

649views0replies
0

t.me/customschannel

Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонга қиймати 23,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 360,4 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.  
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион AҚШ доллари кўп сарфланган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Вьетнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.
649views0replies
0

Изоҳлар