Излаш
RUUZ

Криминал

“Korean and migrations” хусусий бандлик агентлигига оид суд иши якунланди

Жиноят иши доирасида Яккасарой туман суди 12 нафат фуқарога нисбатан ўз ҳукмини эълон қилди.

1044views0replies
0

UzNews.uz

“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ масъулларига оид жиноят иши бўйича олий суд ахбороти эълон қилинди.
Бугун, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори) ва жамиятнинг 11 нафар аъзосига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Қосимов томонидан кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Қ. Отақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакиллаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шунингдек, хусусий бандлик агентлигининг 11 нафар аъзосига нисбатан ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
1044views0replies
0

Изоҳлар