Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзгидромет Ўзбекистонда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Мазкур ҳафтада кундузги ҳаво ҳароратининг +20 даражагача пасайиши кутилмоқда.

888views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 13 ва 14 сентябрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз қуруқ ва иссиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат +27...+32 даража атрофида бўлади.
16 сентябрь куни республиканинг шимолий туманларига Волгабўйидан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди.
Кун давомида бу оқим мамлакат шимоли ва чўл зонасидан ўтади ва булутлиликнинг ортиши ва кундузги ҳароратнинг +20...+25 даражагача пасайишига олиб келади.
17-18 сентябрь кунлари салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Ҳамма жойда булутлилик ортади, қисқа муддатли ёмғир республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +10...+15 даражагача, кундузи +22...+27 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 5-7 даражага пастдир.
Совуқ ҳаво фронти ўтиши натижасида 16-17 сентябрь кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.
19 сентябрь куни жануби-ғарбий иссиқ ҳаво совуқ оқимни сиқиб чиқаришни бошлайди ва кундузги ҳарорат 1-2 даражага кўтарилиб, +25...+30 даражани ташкил қилади.
888views0replies
0

Изоҳлар