Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 7 қаватли йирик гипермаркет очилади

Қурилиш моллари, автомобиль қисмлари, кийим, маиший кимё, кинотеатр, аттракционлар ва бошқа кўплаб нарсаларни ўз ичига оладиган Stroy Mart савдо маркази 2022 йилда ташриф буюрувчиларга ўз эшикларини очади.

1921views0replies
0

Гипермаркет харитаси
Харидлар ва ҳордиқ чиқариш учун кўплаб таклифларга эга бўладиган Stroy Mart савдо маркази тўлиқ замонавий техника қоидалари асосида жиҳозланган етти даражадан иборат бўлади. Марказни қуриш жараёнида хавфсизликни таъминлаш бўйича барча чора ва стандартлар тўплами қўлланилади. Объектнинг умумий майдони 200 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Қулай жойлашув ва савдо павильонларининг кўплиги шарофати билан, мажмуа бизнесингиз учун Level Up ва катта мижозлар оқимига кафолат беради.
Бино ертўласида объект ташриф буюрувчилари учун барча қулайликларга эга қўриқланувчи модернизацияланган ва қулай ерости автотураргоҳи жойлашади.
Цоколь ва биринчи қаватда маҳсулотларнинг энг зўр ассортиментига эга йирик озиқ-овқат дўкони бўлади, улар орасида харидорлар чет эл дўконлари токчаларида намойиш этилган озиқ-овқат брендларини кашф этишлари мумкин.
Иккинчи қаватда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг катта ассортиментдаги маҳсулотларига эга йирик автомобиль қисмлари ва қурилиш моллари дўкони жойлашади.
Учинчи қаватдан эса парфюмерия, косметика ва маиший кимё маҳсулотлари ҳамда эркаклар, аёллар ва болалар учун ўрта ва премиум даражадаги дунё брендларининг кийим дўконлари ўрин олади.
Тўртинчи қаватда йирик канселярия ва китоб дўконлари, шунингдек, маиший техника бўйича энг йирик савдо нуқталаридан бири пайдо бўлади.
Бешинчи қават ўйин-кулги ва дам олишни яхши кўрадиганларни хурсанд қилади: у ерда SPA-зона, гўзаллик салонлари ва йирик болалар майдончаси бўлади.
Гипермаркетнинг охирги қаватида меҳмонларга бутун дунё таомларини татиб кўриш имконини берадиган фуд-корт бўлади. Шу ернинг ўзида юқори технологик экран, аудиотизим ва ташриф буюрувчилар учун энг қулай ўриндиқлардан фойдаланиладиган замонавий кинотеатр ҳам жойлашади.
Гипермаркетнинг 3D-схемаси билан бу ерда танишиш мумкин:
Ташриф буюрувчилар учун қулайликлар
Гипермаркет ҳудудида 1660 ўринга мўлжалланган 34 минг квадрат метрга эга кўп поғонали автотураргоҳ қурилади. Шаҳарга панорама кўриниш очиладиган автотураргоҳ томида эса бир нечта футбол майдонлари бунёд этилади. Бино яқинида 10 минг кишини ўзига сиғдира оладиган 16 турдаги аттракционларга эга боғ жойлашади.
Бизнес учун қулайликлар
Савдо маркази ичида 250 квадрат метрдан 1150 квадрат метргача бўлган тахминан 29та офислар қурилиши режалаштирилган.
Харидорларга совғалар
Stroy Mart савдо марказида ўз бизнеси учун жой харид қилмоқчи бўлган барча хоҳловчилар учун совғалар тайёрлаб қўйган: олти ой ичида жой сотиб олган харидорга олтин рақам берилади. Ушбу муддат тугаганида, тасодифий рақамлар генератори ёрдами билан беш нафар ғолиб аниқланади, уларнинг бир нафарига Nexia-3 автомобили ва қолганлари Damas автомобили берилади.
Савдо маркази барчани ўзига тортадиган масканга айланади. Ҳозирда лойиҳа устида ҳақиқий профессионаллар ишлаётган бўлиб, унда янги дизайнерлик ечим ва концепциялари ҳамда хизмат ва технологиялари назарда тутилади ва булар ташриф буюриш жараёнини максимал даражада қулай ва эсда қоларли қилади.
Марказнинг энг асосий фарқларидан бири шундаки, бу ерда ташриф буюрувчилар барча керакли нарсаларни битта ташрифда олиб кетишлари мумкин.
Йирик Stroy Mart савдо марказини ишга тушириш 2022 йилга режалаштирилган.
Боғланиш учун маълумотлар
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, катта ҳалқа йўли, Абу Али Ибн Сино-2 квартали, Белтепа кўчаси.
Электрон манзил: [email protected]
Телефон рақамлари: +998938408888, +998931048888
Stroy Mart'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Савдо офиси дам олиш кунисиз соат 9:00дан 21:00га қадар ишлайди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
1921views0replies
0

Изоҳлар