Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Миллий электр тармоқлари АЖ турк компаниясидан 25 йил электр энергиясини сотиб олади

Cengiz Enerji Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширади.

1285views0replies
0

mift.uz

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Туркиянинг Cengiz Enerji энергетика компанияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида долзарб масалалар муҳокама қилинди. 
Мазкур лойиҳа бўйича келишувга Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг жорий йилнинг июль ойида Туркия Республикасига амалга оширилган ташрифи давомида эришилган эди.
ИЭС қурилиши 150 млн долларгача бўлган миқдорда Туркиянинг тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қурилиш пайтида 500 янги иш ўринлари ва ИЭСдан фойдаланиш вақтида 100 иш ўринлари яратиш, йилига 2 миллиард кВт.с миқдорида арзон электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини беради. 
Учрашув якунлари бўйича Cengiz Enerji ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида Инвестицион битим, шунингдек, Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари АЖ билан турк компаниясидан 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш бўйича Битим имзоланди.
Қурилиш ишларини жорий йил охиригача бошлаб юбориш, ҳамда қурилиш бошланганидан сўнг 12 ойдан кечиктирмай тайёр объектни ишга тушириш режалаштирилган.
1285views0replies
0

Изоҳлар