Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Қўл жанги федерациясига янги раҳбар сайланди

Бугун Қўл жанги федерациясининг Қўшма конференциясида янги раис сайланди.

1125views0replies
0

t.me/milliygvardiyauz_official

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. Набиев раислигида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг Қўшма конференция йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда президент маслаҳатчиси А. Абдувохидов, Миллий гвардия қўмондони генeрал-майор Р. Джураев ҳамда бошқа бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев номзоди таклиф этилиб, йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди.
Янги тайинланган федерация раиси томонидан ушбу спорт турини келгусидаги ривожи учун амалга ошириладиган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
1125views0replies
0

Изоҳлар