Излаш
RUUZ

Криминал

Фарғонада 50 миллион сўмлик хўроз ўғриси қидирилмоқда

ИИБ томонидан ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

1317views0replies
0

t.me/postdarasmiy

Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани “Мерган” МФЙда яшовчи Б. Ш. ички ишлар органига мурожаат қилиб, жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 12.00 дан 17.00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс товуқхонасига кирганини, битта хўрозини ўғрилаб кетганини билдирган.  
Маълум қилинишича, номаълум шахснинг Б. Ш. уйига девор ошиб ўтиш йўли орқали тушиб, товуқхонасидан ўғирлаб кетган хўрозининг баҳоси 50 миллион сўм экан.
Жабрланувчининг мурожаати асосида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.
1317views0replies
0

Изоҳлар