Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат боғчалари қачондан ва қай тартибда очилиши маълум қилинди

МТВ давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти қачондан йўлга қўйилишини эълон қилди.

1173views0replies
0

МТВ

Бугун, 10 сентябр куни Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда мактабгача таълим ташкилотларидаги фаолият қай тарзда ташкиллаштирилиши маълум қилинди, дея хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг маълум қилишича, 7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда. 14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда. Очилишлар фақатгина халқ депутатлари Кенгаши ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати билан, ҳамда муайян МТТга қатновчи боланинг ота-онаси розилиги билан амалга оширилади.
Қолаверса, ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланиши айтилди.
Анжуманда МТТлар очилганидан сўнг қай тарзда ишлашига ҳам аниқлик киритилди. Унга кўра, мактабгача таълим ташкилотларига тоза сув заҳираси, тозаловчи ва дезинфекция воситалари мавжудлиги таъминлаган ҳолдагина иш бошлаш рухсати берилади. МТТлар очилиши учун халқ депутатлари Кенгаши ва  санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати талаб қилинади.
1173views0replies
0

Изоҳлар