Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Энди банклардан олтин ёмбиларини сотиб олиш мумкин

Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.

1031views0replies
0

Sputnik

Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов тез орада банкларда олтин ёмбилари сотуви йўлга қўйилишини маълум қилди.
“Биз чиқарган олтин ва кумуш тангалар сотиб тугатилди. Бунинг устида ишлаяпмиз. Мақсадимиз фақат тангани чиқариш билан чекланиб қолиш эмас, балки унинг тематикаси, дизайни, нумизматик аҳамиятини ҳам оширишдир. Агар ҳозир тангалар бир хил ҳажмда бўлса, келгусида уларнинг ҳажми ҳам ҳар хил бўлади. Бу жараён давом этади. 
Бундан ташқари, яқинда банклар орқали олтин ёмбиларини сотиш ҳам йўлга қўйилади. Бу борада ҳозирда иш олиб борилмоқда”, - деди Марказий банк раиси. 
Эслатиб ўтамиз, бугун Марказий банк асосий ставка ҳажмини 14 фоизга пасайтирган эди.
1031views0replies
0

Изоҳлар