Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Сурхондарёда Афғонистон ва Покистонга сотишга мўлжалланган телевизорлар ишлаб чиқарилади

Ички бозор ҳамда Афғонистон ва Покистон бозорлари учун замонавий телевизорлар ишлаб чиқарилади.

780views0replies
0

UzNews.uz

Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Термиз концелярия моллари” МЧЖ томонидан замонавий телевизор ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий йил октябрь ойидан ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар берди.
Вилоятнинг жанубий ҳудудида, “Ҳайратон” кўприги яқинида ташкил қилинаётган эркин иқтисодий зонада 27 лотда, айни пайтда 20та лойиҳа шакллантирилган. 
Улардан бири замонавий телевизор ишлаб чиқариш лойиҳаси – 6,5 млн долларлик бўлиб, йилига 50 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 
–  Маҳсулотнинг сифатли ва арзон бўлиши эътиборга олинади. Шунингдек, мазкур маҳсулот ички бозор билан бирга экспортга – Афғонистон ва Покистон бозорларига мўлжалланган. Кейинчалик экспорт ҳажм ва географиясини кенгайтириш бўйича ҳам режалар ишлаб чиқилади, - дейди вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Самандар Худойбердиев.
Самандар Худойбердиевнинг айтишича, хали Афғонистон бозорига бу каби маҳсулот билан кириб борилмаган. Сурхондарёдаги мазкур эркин савдо зонасида афғонистонлик фуқароларнинг келиб савдо қилишлари учун эркин шароит, яъни яшил йўлаклар ташкил қилинади.
780views0replies
0

Изоҳлар