Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

20 ёшли йўловчи тезлик оширилгани сабабли ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни эплай олмаган ва ариққа тушиб кетган.

784views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББнинг дастлабки маълумотларига кўра, 10 сентябрь куни соат 03:15да Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги «Боғи-Эрам» маҳалласида тезлик тартиби бузилгани сабабли ЙТҲ содир бўлган.
20 ёшли С.Б. Nexia автомобилида кетаётганида, тезликни меъёрдан оширган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Оқибатда Nexia русумли автомобиль йўловчиси 20 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
784views0replies
0

Изоҳлар