Излаш
RUUZ

Криминал

Проректор ёрдамчиси талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун $800 доллар сўради

Самарқанд шаҳрида талабани ўқишини кўчириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари олган ёрдамчи ушланди.

878views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд Давлат университети проректори ёрдамчиси У.Э. университет талабаси С.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Олий таълим вазирлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, Урганч Давлат университетига кўчириб бериши эвазига 800 АҚШ  долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан  ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан проректори ёрдамчиси У.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
878views0replies
0

Изоҳлар