Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонликларни олиб келувчи чартер рейсларга қўшимча киритилди

Россиядаги фуқароларни олиб келиш жараёнини тезлаштириш учун қўшимча қатновлар йўлга қўйилади.

1393views0replies
0

t.me/uzbekistanairways

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш мақсадида сентябрь ойи давомида ташкил этилиши белгиланган чартер репатриация рейслари рўйхатига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  
Унга кўра, Россиядаги Ўзбекистон фуқароларни олиб келиш жараёнини тезлаштириш мақсадида Тошкент – Москва – Тошкент, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар амалга оширилиши белгиланди.
Янги тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида кунига икки маротаба, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида эса кунига бир маротабадан чартер репатриация рейслари амалга оширилади.
Аввалроқ, Республика махсус комиссияси томонидан турли хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш бўйича 31 августдан 30 сентябргача бўлган бир ой мобайнида амалга ошириладиган темир йўл ва чартер рейслари рўйхати эълон қилинганди.
1393views0replies
0

Изоҳлар