Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши кутилмоқда

Молия вазирлиги жорий йилнинг 1 октябридан алкоголь маҳсулотларини ўртача 2000 сўмга оширишни таклиф қилди.

890views0replies
0

Иллюстрация / Twitter

Молия вазирлиги алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда. Тегишли қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 октябридан алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари бўйича қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
1.  Вино (1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида)
Ишлаб чиқарувчи корхоналарда улгуржи-сотишнинг энг кам нархи: 9400 сўм (ҳозирда 8600)
Энг кам чакана нархи: 11 200 (ҳозирда 10 200)
2.  Коньяк (1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида)
Ишлаб чиқарувчи корхоналарда улгуржи-сотишнинг энг кам нархи: 33 000 сўм (ҳозирда 31 000)
Энг кам чакана нархи: 39 200 (ҳозирда 36 600)
3.  Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида)
Ишлаб чиқарувчи корхоналарда улгуржи-сотишнинг энг кам нархи: 24 000 сўм (ҳозирда 22 000)
Энг кам чакана нархи: 28 500 (ҳозирда 26 000)
Лойиҳа муҳокамаси 22 сентябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, алкоголь маҳсулотларининг амалдаги нархлар ўтган йили ноябрь ойида ўрнатилган эди.
890views0replies
0

Изоҳлар