23 ёшли қиз 33 ёшли У.А.ни ҳеч бир сабабсиз қасддан қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб тан жароҳати етказган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Наманганда икки фуқарони калтаклаган “муштумзўр қиз” ҳақида муносабат билдирди.
2020 йилнинг 25 июнь куни соат 17:30 да 23 ёшли Г.А. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Норин тумани Зарбдор МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 33 ёшли У.А.ни ҳеч бир сабабсиз қасддан қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб тан жароҳати етказган.
Бундан ташқари, Г.А. ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатлари давом эттириб, безорилик ҳаракатларини олдини олаётган 30 ёшли А.Н., га фаол қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўллари билан қасддан бир неча маротаба урган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани таъкидланган.
Пойтахтдаги қайси мактабда ўқувчиларнинг калта пайпоғи текширилгани айтилди
Ўзбекистон жаҳоннинг энг яхши мамлакатларидан бири бўлди
Пойтахтда қатор кўчалар 5 соатга ёпилади — харита
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш