Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда абитуриентларга қўлбола алоқа воситаларини сотаётган шахс қўлга олинди

29 ёшли У. 100-200 АҚШ долларига сотаётган алоқа воситаларини ички кийимларга ўрнатиш мумкинлиги аниқланган.

937views0replies
0

ИИВ

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, 5 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги ҳамда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, абитуриентлар тест синовлари жараёнида фойдаланиши учун қўлбола усулда махсус ясалиб, ички кийимларга ўрнатилган алоқа воситаларини 100-200 АҚШ доллардан сотаётган 29 ёшли У. исмли шахс аниқланди.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси абитуриентларни тест синовларида фойдаланиш тақиқланган буюмларни ўзлари билан имтиҳонга олиб кирмасликлари бўйича огоҳликка чақиради.
937views0replies
0

Изоҳлар