Излаш
RUUZ

Коронавирус

CCВ коронавирусга чалинган ва ундан вафот этганларнинг ёш тоифасини аниқлади

Вазирлик айни вақтгача бўлган статистика таҳлилини маълум қилди.

1192views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти 20-50 ёш атрофидаги фуқаролар эканлигини маълум қилди.  
Жорий йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, COVID-19 инфекцияси қайд этилганлар сони 43 476 нафарга етиб (шундан 17 751 нафари аёллар, 25 725 нафари эркаклар), шундан 40 880 нафари (94 фоизи) соғайган.
Коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг ёш кўрсаткичлари қуйидагича: 
12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёш;
10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёш;
7 521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёш; 
5 347 нафари (12,3 фоиз) 50-59 ёш;
2 652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёш;
2 565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёш;
1 956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёш;
739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёш; 
219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёш оралиғига тўғри келади.
Коронавирус бўйича сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, шунингдек, камҳаракат инсонларда кўпроқ учраган.
Мутасадди вазирлиги шунингдек, коронавирусдан вафот этганларнинг аксарияти 40-70 ёш оралиғидаги фуқаролар эканлигини ўрганиб чиққан.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморларда ўлим кўрсаткичларининг аксариятига сурункали ва ҳамроҳ касалликларнинг мавжудлиги ҳам сабаб бўлмоқда.
Жумладан, 6 сентябрь ҳолатига кўра, COVID-19 инфекциясидан вафот этган 345 нафар беморнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган. Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафар 70 ёшдан катта беморлар ташкил этган.
Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 (81,4 фоиз) нафарида ўткир юрак қон-томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида (17,0 фоиз) ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида (2,4 фоиз) тромбоэмболия, 4 нафарида (1,2 фоиз) ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.
COVID-19 инфекциясидан вафот этган беморларда касалликнинг кечиши таҳлил қилинганда, аксарият беморларда гиперкоагуляция – организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши кузатилиб, унинг асорати бемор аъзоларида тромбоз, инфаркт, инсульт каби асоратларга олиб келган.
1192views0replies
0

Изоҳлар