Излаш
RUUZ

Жамият

Бу йилги пахта теримига кимлар жалб қилиниши маълум қилинди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов кимлар пахта теримига биринчи навбатда жалб қилинишини айтди.

3431views0replies
0

instagram.com/shahzodasinger

Бугун АОКАда пахта йиғим-терими масалаларига бағгишланган пресс-конференцияда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов кимлар пахта теримига жалб қилинишини маълум қилди.   
“Пахта терувчилар 2 хил бўлади. Биринчиси ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади. 
Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қиламиз”, деди Баҳодир Умрзоқов.
Аввалроқ, пахтанинг 1 килоси учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм тўланиши айтилганди.
3431views0replies
0

Изоҳлар