Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Давлат иштирокидаги айрим корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади

2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида давлат иштирокидаги айрим корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этилади.

1211views0replies
0

UzNews.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Рақобат соҳасида хавфларни бошқариш ва қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди ва муҳокама учун эълон қилди.  
Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида давлат иштирокидаги айрим корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш қуйидагилар учун мажбурий ҳисобланади.
Монополияга қарши комплаенс тизими 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида жорий этилаётган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати қуйидагича:
1. «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти 
2. «Кварц» акциядорлик жамияти 
3. «Асака» акциядорлик тижорат банки
4. «UzAuto Motors» акциядорлик жамияти 
5. «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти 
6. «Навоиазот» акциядорлик жамияти 
7. «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти 
8. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 
9. «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти 
Ҳукумат қарори лойиҳасида монополияга қарши комплаенс тизимнинг асосий вазифалари ҳам белгилаб берилмоқда. Унга кўра, асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
– давлат бошқаруви, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш;
– рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш билан боғлиқ хавфларни самарали бошқариш;
– давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун ўз обрў-эътиборга доир йўқотишларини олдини олиш;
– бизнес юритишнинг инсофли амалиётини шакллантириш.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш қуйидаги мезонларга жавоб берадиган барча субъектлар учун мажбурий ҳисобланади:
– табиий монополия субъектлари;
– товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
– охирги уч йилда товар (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори ҳажми 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.
1211views0replies
0

Изоҳлар