Излаш
RUUZ

Жамият

Халқ таълими вазирлиги мактабларда баъзи дарсларни ўтмасликни тавсия қилмоқда

ХТВ ўқув йили бошида айрим фанларни вақтинчалик ўтилмаслигини тавсия қилмоқда.

1114views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида, ўқув йили бошида вақтинчалик тавсия этилмайдиган фанлар рўйхатини маълум қилди.  
Булар қуйидагилар: 
-  жисмоний тарбия; 
-  чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;  
-  мусиқа маданияти; 
-  тасвирий санъат ва чизмачилик; 
-  технология; 
-  тарбия фанлари.
Қайд этилишича, ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали  ўзлаштириб борилади. 
Мазкур мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолиниши ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилишини таъкидлаган.
1114views0replies
0

Изоҳлар