Ҳодисалар

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши 4 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Рулда ухлаб қолган “Матиз” ҳайдовчиси аввал ҳам – бир йил давомида 9 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши 4 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 05:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ж.М. “Матиз” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган И.О. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Матиз” русумли автомобиль хайдовчиси 22 ёшли Ж.М. ҳамда йўловчиси 23 ёшли С.Х. ва “Нексия” русумли автомобиль йўловчилари 45 ёшли И.М., 39 ёшли Р.Ғ.лар оғир тан жароҳати олиб воқеа  жойида вафот этишган.

 

“Нексия” русумли автомобиль хайдовчиси 33 ёшли И.О. ва йўловчилари 23 ёшли Ш.С., 22 ёшли Н.А.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот ўрнида, “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.М. бир йил давомида 9 маротаба, “Нексия” русумли автомобил ҳайдовчиси И.О. 1 маротаба қоидабузарлик содир этган.

 

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66200(+256)
Соғайганлар63446(+281)
Вафот этганлар558(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66200(+256)
Соғайганлар63446(+281)
Вафот этганлар558(+2)
изоҳлар
самад эргашев
4 сентябрь, 13:52
иложи борича шунака аварияларни купрок курсатиш керак ТВ дан балки сал булса одамларда куркув сергаклик пайдо булармиди
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ