Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Наманганликларни кечаси қўрқитаётган маҳлуқ бўйича расмий муносабат берилди

Косонсой туманидаги маҳаллалардан бирида қандайдир номаълум маҳлуқ кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

4215views0replies
0

Скриншот

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати Ҳуррият маҳалласида кечалари фуқаролар тинчини бузаётган ҳодисага муносабат билдирди.  
Айни дамда туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва бу суриштирувлар натижасида шу аён бўлдики шов-шувларга сабаб бўлаётган бу ғайритабиий мавжудот эмас. Олинган излар бу одам эканлигини кўрсатмоқда. У ҳозиргача ҳеч қандай жиноий иш (ўғрилик, қотиллик, шикаст етказиш....) қилмаган. Шундай экан ортиқча ваҳима ва қўрқувга ҳожат йўқ, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Ҳокимлик аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Косонсой тумани Ҳуррият маҳалласида қандайдир номаълум маҳлуқ кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани, уни ушламоқчи бўлишганида томда қочиб кетгани, у жуда ҳам кучли ва чаққон, ҳаттоки тўрт оёқда юриши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бунинг ортидан бир гуруҳ фуқаролар уни излагани акс этган видеолавҳа тарқалганди.
4215views0replies
0

Изоҳлар