Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда «разбор» ортидан 27 ёшли фуқаро вафот этди

Ўзаро жанжаллашиб қолган икки нафар фуқаро маҳаллий мактабларнинг биридаги спорт майдонида яккама-якка уришишга келишиб олишганди.

1264views0replies
0

Тергов департаменти

Жорий  йилнинг 30 август куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида икки нафар фуқаронинг ўзаро баҳси ортидан келиб чиққан жанжал бир фуқаронинг ҳаётига нуқта қўйди.  
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, Оқдарё туманида 24 ёшли О.С., ўзига олдиндан таниш бўлган 27 ёшли Ш.Т., билан ўзаро автомашинада йўловчи ташиш масаласида жанжаллашиб қолишган ва турли хил ножўя сўзлар билан бир-бирларини ҳақорат қилишган.
Шундан сўнг, О.С., таниши Ш.Т., билан ўрталарида келиб чиққан низони ҳал қилиш мақсадида, шу куни соат тахминан 18:30 да Ш.Т.,нинг яшаш хонадонига келиб, туманнинг “Уклон” қишлоғида жойлашган 36-сонли ўрта таълим мактабининг футбол майдонида яккама-якка урушишга келишиб, ушбу спорт майдонида, Ш.Т., га уни ҳақорат қилганлигини рўкач қилиб, бир неча бор қўллари билан Ш.Т., ни юз соҳасига уриб, танасининг турли жойларига оёқлари билан уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Ш.Т., ҳушидан кетиб йиқилган, О.С., эса ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Ҳодиса жойида бўлган Ш.М., Ш.И. ва Ш.Х., лар ҳушидан кетиб йиқилган Ш.Т., ни ҳушига келтириш мақсадида юзига сув сепиб, уни нафас олишини эшитиб, йўлда ўтиб кетаётган “Nexia-2” русумли автомашинани тўхтатиб, Ш.Т., ни тез ёрдам бўлимига олиб боришган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ш.Т., олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг тиббий маълумотномасига кўра, Ш.Т., нинг танасида ёпиқ бош мия жароҳати, бурун суягининг синиши, бош юмшоқ тўқималари остига қон қуйилиши, бош мия пардалари остига ва тўқимасига қон қуйилиши, бош миянинг лат ейиши, чап кўз оқиш пардасига қон қуйилиши аниқланган бўлиб, Ш.Т., ушбу олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.С., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича О.С., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1264views0replies
0

Изоҳлар