Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади

Ҳукуматнинг ФҲДЁ соҳасига оид қарори қабул қилинди.

1368views0replies
0

Давлат хизматлари агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 26 августдаги ФҲДЁ соҳасига оид яхшиланиш ишлари амалга оширилиши белгиланган қарори тасдиқланди.
Қарорга кўра, эндиликда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилади. Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, эндиликда ФҲДЁ органларида техник ходим бўлиб ҳисобланувчи архивариус лавозими тугатилиб, бошқарувчи ҳисобланмиш 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади. Яъни, соҳага тегишли маълумотга эга, ташаббускор, малакали кадрлар жалб қилинади.
ФҲДЁ ходимлари ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши, ФҲДЁ органи мудираси иш ҳақи 5,0 млн. сўмга (1,5 млн. сўм бўлган), 1 ва 2-тоифали инспекторлар иш ҳақи 3,2-3,5 млн. сўмга етиши (1,2-1,3 млн. сўм бўлган) кўзда тутилмоқда.
1368views0replies
0

Изоҳлар