Излаш
RUUZ

Технологиялар

1 октябрдан мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлиги рад этилди

АКТ вазирлиги вакили Шерзод Аҳматовга кўра, бу ҳақдаги норматив ҳужжатнинг кучга кириши хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киради, дегани эмас.

1805views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йил 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган холда бошқа алоқа компаниясининг хизматларидан фойдаланиш мумкинлигини ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. 
Бироқ бундай имконият яқин келажакда пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳужжатга кўра, мобил алоқа оператори ўзгарганда рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. 
— Мазкур норматив ҳужжат жорий йил 31 июль куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Аммо ҳужжат кучга кирди дегани, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киришини англатмайди», - деди Аҳматов. 
1805views0replies
0

Изоҳлар