Излаш
RUUZ

Жамият

Расман: 4 сентябрь, жума кунидан масжидларда жума намозига рухсат берилди

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабар бермоқда.

1155views0replies
0

muslim.uz

Аввалроқ, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилгани маълум қилинганди.  
Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати Ўзбекистон масжидларида жума намози, эртага, 4 сентябрь куни адо этилишини маълум қилди.   
Шунингдек, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари ҳам давом эттирилади.
Маълумот учун, “барча диний ташкилотлар” деганда мамлакатдаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилган. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.
1155views0replies
0

Изоҳлар