Излаш
RUUZ

Жамият

Анъанавий дарс машғулотида ўқувчи COVID-19’ни юқтиргани аниқланса, қандай чора кўрилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда мактаб ўқувчиси инфекция юқтирганда маъмурият қандай чоралар кўриши лозимлиги айтилди.

891views0replies
0

t.me/namanganv_xtb

Бугун, 3 сентябрь куни АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Мазкур брифингда агар синфда коронавирусга чалинган бола аниқланса ва бу таҳлилларда тасдиқланса, мактаб маъмуриятининг қандай чоралар кўришига оид тавсиялар берилди.
Унга кўра, агар гуруҳда бир ўқувчида коронавирус аломатлари ёки умумий шамоллаш аломатлари пайдо бўлса мактаб тиббий ходими:
– тиббий хонага алоҳидалайди;
– ўқувчидан тест олинади ва агарда у тасдиқланса, Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори ва педиатрига хабар берилади. 
Бемор боланинг саломатлиги шифокорлар томонидан ўрганилади ҳамда  касаллик кечувига қараб шифокор назоратида уй шароитида даволанади. Лекин боланинг саломатлик ҳолати касалликни ўрта ва оғирроқ кечувига мос келса, шифохонага йўналтирилади ва бола махсус шифохонада даволаниши керак.  
Шунингдек, контактда бўлган синфдаги бошқа ўқувчиларни ҳаммасидан тест олинади ҳамда 14 кун карантин назоратида бўлишади. 14 кун давомида болаларда касаллик аломати пайдо бўлса поликлиника оилавий шифокори ва педиатри назоратига олинади. Уй шароитида даволаш олиб борилади.
Касаллик аломатлари пайдо бўлмаса карантиннинг 12-14 кунларида қайта тест топширилади.
891views0replies
0

Изоҳлар