Излаш
RUUZ

Криминал

Фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Фарғона вилоятида 1 ёшли фарзандини 1500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган 24 ёшли аёл ушланди.

816views0replies
0

Тергов департаменти

1 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 24 ёшли Г.С. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Аниқланишича, Г.С. 1 ёшли фарзанди Ш.Т.ни 1500 АҚШ долларига сотишга келишиб, Фарғона шаҳрида келишилган пулдан 500 долларини олаётган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, аёлдан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Г.С. мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
816views0replies
0

Изоҳлар