Жамият

Паспорт режими амал қиладиган чегара зоналари рўйхати тасдиқланади

Ҳукуматнинг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси режими рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Паспорт режими амал қиладиган чегара зоналари рўйхати тасдиқланади
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистан ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ҳамда овулларнинг вақтинчалик ҳамда чегара зонаси ўрнатилган ҳудудлар рўйхати тасдиқланмоқда. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, мамлакат ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхатига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг 13 та аҳоли пункти ва Фарғона вилояти Сўх ва Фарғона туманларининг 23 та аҳоли пункти киритилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Сурхондарё вилоятининг 10 та тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий ҳудудий бўлинмалари рўйхати ва вилоятнинг Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларининг қўшимча рўйхати тасдиқланади.

 

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, мазкур чегара зонасида жойлашган аҳоли яшаш масканларида чегара ва паспорт режимига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилади.

 

Маълумот учун, мазкур ҳужжатда белгиланишича, чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситаларида аҳоли манзилгоҳлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари ўтказиб борилади.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ