Жамият

АрМИ – 2020: «Йўл патрули» баҳсида Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон жамоаси «Йўл патрули» халқаро мусобақасида рекорд натижа билан мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

АрМИ – 2020: «Йўл патрули» баҳсида Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди
Фото:Мудофаа вазирлиги

Қўқон шаҳри мезбонлик қилган АрМИ – 2020 халқаро Армия ўйинларининг «Йўл патрули» баҳсида ҳам Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

 

Қайд этилишича, бу натижа билан Ўзбекистон жамоаси ўзининг мусобақа тарихидаги энг юқори натижасини қайд этган.

Маълум қилинишича, бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль назорати ходимлари Россия ҳамда беларуслик рақибларидан ҳар томонлама устун эканликларини намойиш этишди. 

Капитан Мансуржон Акобиров, сержантлар Сиддиқ Аъзамов, Фарҳод Мусаев Макаров пистолети ва автоматдан ўқ отиш, экстремал бошқариш ва йўл ҳаракати ҳодисаси пайтида содир бўлиши мумкин ўт ўчириш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш шартларини бажариш жараёнида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Дастурга кўра, жамоалар вакиллари сўнгги икки шарт – автомобиль шиналарини алмаштириш ва йўл ҳаракатини бошқариш (конкурсдан ташқари) борасида баҳс олиб борди. Кичик сержант Музаффар Тулябаев ва катта лейтенант Жамолиддин Эгамбердиев жуфтлиги 1 дақиқа 14 сонияда автомобиль шинасини алмаштириб, ўзларига топширилган вазифани аъло даражада бажаришди. 

 

Сержант Жўрабек Қодиров, Алексей Серебров (Россия Федерацияси) ва Александр Шеглов (Беларусь Республикаси) йўл ҳаракатини бошқариш шартида энг яхши инспекторлар сифатида ўзларини кўрсатишди.

Қайд этилган натижаларга якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Россия Федерацияси иккинчи, Беларусь Республикаси учинчи ўриндан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, АрМИ – 2020 халқаро Армия ўйинлари доирасида Ўзбекистон ҳарбийлари жамоаси «Ҳарбий-тиббий эстафета» халқаро мусобақасида ҳам ғолибликни қўлга киритганди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар63219(+224)
Соғайганлар60323(+243)
Вафот этганлар527(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар63219(+224)
Соғайганлар60323(+243)
Вафот этганлар527(+3)
изоҳлар
Farrux Mamajonov
2 сентябрь, 12:27
Mana shu harbiylar borligiga yurtiminzni quriqlayotganligi uchin rahmat. Siz bor biz osuda hayot kechirmoqdamiz.
Farrux Mamajonov
2 сентябрь, 12:25
Rahmate yashela
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ