Излаш
RUUZ

Жамият

Расман: Магистратурага кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган кунлар маълум бўлди

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига мувофиқ магистратура абитуриентлари учун имтиҳон кунлари белгиланди.

793views0replies
0

UzNews.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги магистратура абитуриентлари учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган саналарга ойдинлик киритди.  
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлии баёни қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади. 
Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
793views0replies
0

Изоҳлар