Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ҳайдовчининг ухлаб қолиши сабабли 10 ёшли бола ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида автомобиль йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.

769views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар беришича, кеча, 1 сентябрь куни соат 12:18 ларда, Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Зарафшон-Учқудудуқ” автомобиль йўлида 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Е.Б. Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.
Оқибатда, Nexia русумли автомобиль йўловчиси 2010 йилда туғилган Г.Н. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Ушбу ЙТҲ бўйича Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан  дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
769views0replies
0

Изоҳлар