Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда авария ҳолатидаги айрим кўп қаватли уйлар бузилиб ўрнига янгилари қурилади

2021-2023 йилларда авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича реновация дастури ҳам тасдиқланмоқда.

1596views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистон ва Тошкентда эски ва авариявий уйларни таъмирлаш, бузиш ва қайта қуриш билан боғлиқ Реновация дастури бошланмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларидаги кўп қаватли уйлар таъмирлаш ва бузиб ўрнига қуриш учун танлаб олинган.
Ҳужжат лойиҳаси билан кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлашга қаратилган 2021-2022 йилларда эскирган кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича реновация дастури тасдиқланмоқда.
Мазкур дастурга кўра Тошкент шаҳрида жорий давр мобайнида 2432 та хонадон истиқомат қиладиган 1948-2013 йиллар оралиғида қуриб битказилган 34та кўп қаватли уйлар қайта таъмирланади. 
Шунингдек, 2021-2023 йилларда авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича реновация дастури ҳам тасдиқланади.
Унга кўра, Тошкент шаҳрининг Миробод (4та), Мирзо Улуғбек (2та), Олмазор (4та), Сергали (2та), Юнусобод (7та), Яккасарой (1та) ва Яшнобод (4та) туманларида асосан 2-3 қаватли бўлган жами 24та кўп қаватли уйлар бузилиб, ўрнига янги уйлар қурилади. 
Мазкур ҳужжат лойиҳасидаги маълумотларга кўра, 1929-1991 йиллар оралиғида қурилган ушбу кўп қаватли уйларда жами 562 та хонадон истиқомат қилади. 
Маълумот учун, дастурларни амалга оширишда маҳаллий бюджет маблағлари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар молиялаштириш манбалари этиб белгиланади.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида тақдимот материалларини Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма кузатув кенгаши билан келишилишини таъминлайди.
1596views0replies
0

Изоҳлар