Излаш
RUUZ

Жамият

Йўналишли таксиларда йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилади

Карантин талабларини қисқартириш мақсадида президент кўрсатмаларига асосан Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

937views0replies
0

autostrada.uz

2020 йил 5 сентябрдан амал қиладиган карантин талабларини назарда тутувчи Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.
Унга кўра, Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан айрим фаолият турларига рухсат берилди.
Жумладан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилади. 
Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
– йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37оС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
– йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;
– транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.
937views0replies
0

Изоҳлар