Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 42 мингдан ошди

Бутун республика бўйлаб 130 дан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди.

976views0replies
0

TRT Avaz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 1 сентябрь соат 17:00 ҳолатига  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42127 (+133) нафарни ташкил этмоқда.  
Маълум бўлишича, янги касалланиш ҳолатларининг 114 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 2 нафардан Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 61 ёшли Л.Р. (аёл) вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар пойтахтда 129 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди. 
Шундай қилиб, юртимизда 39538 (+263) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар дарддан фориғ бўлишди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳозирда 2266 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
976views0replies
0

Изоҳлар