Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода ҳайдовчи маст фуқарони уриб кетди. Жабрланувчи вафот этган

Cobalt ҳайдовчиси маст ҳолатдаги фуқарони уриб кетди. 63 ёшли жабрланувчи шифохонада вафот этган.

828views0replies
0

Скриншот

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Cobalt русумли автомобил йўлдан ўтаётган 63 ёшли эркакни уриб кетди. 
ИИВнинг маълум қилишича, 2020 йил 21 август куни соат 22:50 ларда Ғиждувон туманидан ўтган 4П-160 сонли автомобил йўлининг 23-километрида йўлдан ҳаракатланиб бораётган Cobalt автомашинаси тунги вақтда маст ҳолда йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда автомобиль йўлига бирданига чиқиб қолиши натижасида уни уриб юборган.
Жабрланувчи кучли жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у ерда вафот этган.
Туманда содир бўлган ушбу ЙТҲдан сўнг ушбу туманда назорат тадбирлари янада кучайтирилган. Тезликни назорат қилувчи иккита онлайн ишловчи кўчма радар ўрнатилди. Йўл белгилари ва чизиқлари тўлиқ соз ҳолатга келтирилган.
Аввалроқ, Тошкентда маст ҳайдовчи пиёдани уриб юборган эди. 1994 йилда туғилган фуқаро олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этганди.
828views0replies
0

Изоҳлар