Излаш
RUUZ

Сиёсат

Путин, Трамп, Лукашенко ва бошқа раҳбарлар Ўзбекистонни Мустақиллик куни билан табриклашди

Хориж давлатлари етакчилари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этган.

882views0replies
0

Кремль матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат, жамоат ва дин арбоблари — хусусан, Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп, Беларусь президенти Александр Лукашенколардан самимий қутловлар келмоқда.   
Уларда Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида эришган муваффақиятлари, мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, республикамизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари эътироф этилган.
Мактубларда Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилиб, халқаро ҳамжамият олдида турган умумий глобал хатарлар тез фурсатда енгиб ўтилишига ишонч билдирилган.
882views0replies
0

Изоҳлар