Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Lacetti’ни давлат байроғи тусида бўяган ҳайдовчидан автомашина олиб қўйилди

Ҳайдовчи шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланиб юрганлиги аниқланган.

996views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Т. Ф. 2020 йил 31 август куни соат 10:40 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган Lacetti русумли 80 О 727 РА давлат рақам белгили транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи” тусида бўяб миниб юрган. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ хабар берди.  
Қайд этилишича, у шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланиб юрганлиги сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўриш учун транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.
996views0replies
0

Изоҳлар