Излаш
RUUZ

Криминал

Маҳалла раиси пора олаётганида қўлга тушди

Раис икки ёшга тўлмаган фарзанди учун нафақа тайинланишида ёрдам сўраган фуқародан пора сўраган.

703views0replies
0

ИИВ

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, Гурлан туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан бирига раислик қилиб келаётган, 1962 йилда туғилган, Н.А. икки ёшга тўлмаган фарзанди учун нафақа тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарога оталарча ғамҳўрлик қилиш ўрнига, аксинча 400.000 сўм миқдорда пора талаб қилган.
Мазкур фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, талаб қилинган пулнинг бир қисмини, яъни 350.000 сўм пулни пора тариқасида олаётган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг қилмиши фош этилди.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
703views0replies
0

Изоҳлар