Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатхулла Маъсудов 57 ёшида оламдан ўтди.
Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов 57 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун мазкур мазмунда тарқалган хабарлар юзасидан Маданият вазирлиги журналист ва блогерлардан фейк маълумотларни тарқатмасликни сўраб раддия берган эди. Олдинроқ эса, бошқа манбаларга кўра, Фатхулла Масъудов коронавируснинг оғир формасини бошдан кечираётгани, актёрнинг оғир аҳволда эканлиги ҳақида маълумот тарқалган эди.
"UzNews.uz" сайти ижодий жамоаси Фатхулла Маъсудовнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига таъзия изҳор этади.
Маълумот учун, Фатхулла Маъсудов 1980-1984 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтда таҳсил олган. 1986-1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келган.
1999 йили “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган. 2003 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. 2014 йили эса “Мехнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Актёрлик фаолияти давомида Фатхулла Маъсудов кўплаб спектаклларда ва ўндан ортиқ фильмларда роль ўйнаган ҳамда қатор мукофотларни қўлга киритган.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш