Излаш
RUUZ

Жамият

Байрам кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади

Синоптиклар Ўзбекистонда сентябрь ойининг бошида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

824views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 30 ва 31 август кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди. 31 августда Волгабўйи ҳудудидан нисбатан нам ва салқин ҳаво оқими кириши натижасида об-ҳаво ўзгаради.
Республика бўйича булутлиликнинг ортиши, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳарорат 1-2 даражага пасаяди ва +28…+33 даража атрофида бўлади. Сентябрь ойининг илк кунлари об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 15…+20, кундузи — +30…+35 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 30-31 август ва 1-2 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда сентябрда, айниқса унинг биринчи ярмида об-ҳаво одатда иссиқ ва кам булутли бўлади.
Қисқа муддатли ёмғир фақат айрим кунларда кўпроқ тоғли ва тоғолди ҳудудларда кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлади, кундузи +25…+30 даражадан +32…+37 даражагача ўзгариб туради.
824views0replies
0

Изоҳлар