Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Камаз-5320”га йўл бермаган 20 ёшли “Дамас” ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчи вафот этди

“Дамас” ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Камаз-5320”га бориб урилган.

1253views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 28 август куни Қашқадарё вилоятида “Дамас” ва “Камаз-5320” русумли юк автомобили ўртасида ЙТҲ содир бўлди.  
Косон тумани ҳудудидан ўтган 4К-339 “Қарши айланма йўлининг” 6-километрида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Н.Ш. “Дамас” русумли автомобилни “Обдида-Хўжақўрғон” кўчалари кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Б.У. бошқарувидаги “Камаз-5320” русумли юк автомобилини ўтказиб юбормасдан, ўнг томон олди қисмига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда, “Дамас” автомобили ҳайдовчиси 20 ёшли Н.Ш. воқеа жойида, ушбу автомобиль йўловчиси 18 ёшли А.Ж. шифохонада вафот этган. “Камаз” юк автомобили ҳайдовчиси 29 ёшли Б.У. ва йўловчиси 18 ёшли А.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ҳодиса содир бўлган куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1253views0replies
0

Изоҳлар